Коронавирусни иккинчи маротаба юқтириш мумкинми?

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 12:23
Коронавирусни  иккинчи маротаба юқтириш мумкинми?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вирус ва пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб берилди.

Савол: Коронавирусга чалиниб соғайган беморларда иммунитет пайдо бўлиши илмий тасдиқланганми? Касалликни иккинчи марта юқтириш ҳолатларида касаллик енгил ўтадими?

Жавоб:

—  Коронавирусдан соғайган беморда касалликка қарши антитаначалар ҳосил бўлиши исботланган!  Натижада касалланган организмда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади. Чет эллик мутахассисларнинг таъкидлашича, иммунитет ўртача 3 ойгача сақланиб қолади, лекин бу вақт ичида қайта касалланганлар аниқланмаган.

Иммунитет сақланиб қолиш даври тугаганда ҳам вирус юқтирганда, бемор организмида генлар даражасида касалликка қарши антитаначалар ишлаб чиқариш қобилияти "хотираси" сақланиб қолади ва касаллик нисбатан енгил ўтиши айтилмоқда.

 Айнан ана шу антитаначаларни аниқлаш бўйича Республика бўйлаб босқичма-босқич ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли орасида гуруҳ иммунитетининг фоизини аниқлаш мумкин.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1