Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 18.12.2019 йилги 2-1004-1904/28184-сонли ижро ҳужжатиМажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатида қарздор С.Ғуломов ва З.Ғуломовалардан солидар тартибда ундирувчи банкфойдасига жами 292 млн. 578 минг 303 сўм миқдорида кредит қарзи, шундан 50 млн. сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги қарздор А.Меркамедбаевдан ҳам солидар тартибда ундириш, ундирув эса 332 млн. 812 минг 500 сўмга баҳоланган гаровда турган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзеда жойлашган умумий майдони 57,38 кв.м. бўлган хонадонга қаратилган. Бўлим давлат ижрочиси Т.Трофимов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаровдаги кўчмас мулк хатланган ҳамда хатланган мол-мулкни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун 10.02.2020 йилда қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро иши юзасидан С.Ғуломовга тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзеда жойлашганумумий майдони 57,38 кв.м. бўлган 2 хонали уйнинг дастлабки баҳоси 332 млн. 812 минг 500 сўм қилиб белгиланган, ҳамда жорий йилнинг 17 март куни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Мажбурий ижро ҳаракатларидан тўғри хулоса чиқарган қарздор С.Ғуломов гаровдаги уйини сақлаб қолиш мақсадида банк олдидаги кредит қарздорлигини тўлаб, ундирувчи банк фойдасига 292 млн. 578 минг 303 сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб берган, ундирувчига қарздор томонидан қарздорлик бартараф этилганидан сўнгбўлим томонидан ижро иши юритуви тамомланган.






