1

Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак ва бу муолажа оддий муолажадан нимаси билан фарқланади?

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 13:20
Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак ва бу муолажа оддий муолажадан нимаси билан фарқланади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. У муҳим саволларга жавоб қайтарди.

"Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак ва бу муолажа оддий муолажадан нимаси билан фарқланади?"

– Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинса, аёллар маслаҳатхонасидаги кузатувчи шифокори ва оилавий поликлиникадаги шифокорига мурожаат қилади. Агар касаллик симптомсиз кечаётган бўлса, барча эпидемиологик ва гигиеник тадбирларга риоя қилган ҳолда уй шароитида яккаланган тартибда назоратда бўлади. Касаллик аломатлари пайдо бўлса, зудлик билан махсус ажратилган касалхона ёки туғруқ комплексига стационар даволанишга ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1