1

Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 13:49
Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Аввал маълум қилинганидек,  АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

"Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?"

– Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъий назар барча оилавий поликлиникаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобил тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди. Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзингизни тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1