1

Texnomart нафақат нуқсонли товар учун пулни қайтариб беришдан, балки музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 15:54
Texnomart нафақат нуқсонли товар учун пулни қайтариб беришдан, балки музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортди

Тошкент шаҳридаги Texnomart дўконидан Indesit маркали совутгични 4.098.000 сўмга сотиб олган истеъмолчи ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаланди. Музлатгичда озиқ-овқат яхши сақланмаётганлигини пайқаган истеъмолчи, Texnomart дўкони вакилларига мурожаат қилишга қарор қилади. Истеъмолчининг бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан, корхона вакиллари нафақат нуқсонли товар учун пулни қайтариб беришдан, балки музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортишган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 рақамига қўнғироқ орқали ушбу мурожаат қолдирилгандан сўнг, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан мурожаат билан боғлиқ ҳолат ўрганилди. 

Натижада, муаммо истеъмолчининг фойдасига ҳал қилиниб, унга носоз ускуна учун тўланган пулнинг тўлиқ миқдори қайтарилишига эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1