Россияда бир суткада коронавирус инфекцияси билан касалланган 8804 киши соғайди. Стопкоронавирус.ру сайти таяниб берилган маълумотга кўра, айни пайтга қадар жами 512,8 минг киши касалликдан тузалган.
Эпидемия бошлангандан буён мамлакатда деярли 740 мингта касалликни юқтириш ҳолати қайд этилган. Бугунги кунда коронавирусдан соғайганлар умумий касалликка чалинганларнинг 70 фоизини ташкил этмоқди.
Яна 215,5 минг киши эса касалликдан даволанмоқда.
Ўзбекистонда айни пайтда коронавирусдан даволаниш кўрсатгичи 58 фоизни ташкил этмоқда.






