АсосийDunyo

Қирғизистон Президентини судга беришди

'Қирғизистон Президентини судга беришди'ning rasmi

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековни мамлакатда коронавирус туфайли юзага келган оғир вазият туфайли судга беришган. Бу ҳақда Миллий матбуот маркази ёзмоқда.  

Аризачи Раушан Айтқулова исмли аёл бўлиб, ўз аризасига президент билан бирга яна бир неча юқори лавозимли шахсларнинг номини ҳам қўшган.  

Аёлнинг гапига қараганда, айнан президент ва унинг қуршовидаги бир неча юқори лавозим эгалари коронавирус эпидемияси кенг тарқалиб кетишига йўл қўйишган.  

Бунинг оқибатида ҳар куни беморлар ўлим топмоқда. Айтқулованинг аризасига жами 2, 5 минг нафар фуқаро ўз имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 11,5 минг нафарни ташкил этмоқда. 149 киши вафот этди.

 

    Бошқа янгиликлар