1

Машинасини аукционга чиқарилишидан ташвишга тушган қарздор қарзини тўлаб берди

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 13:27
Машинасини аукционга чиқарилишидан ташвишга тушган қарздор қарзини тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Ш.Каримовдан ундирувчи М.Мухторованинг бир нафар фарзанди фойдасига тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳақда МИБ матбот хизмати хабар бермоқда. 

Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Қарздор Ш.Каримов алиментдан қарздорлиги 23 млн. 524 минг сўмдан ошиб кетса-да, у тўлашни пайсалга солиб юраверган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Дамас” русумли машина борлиги аниқланиб, жарима майдончасига қўйилди ва аукционга чиқарилиш чоралари кўрилди.

Машинасини аукционга чиқарилишидан ташвишга тушган қарздор қарзини тўлаб берди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ундирувчи фойдасига 23 млн. 524 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, тарафларининг ўзаро келишуви асосида ижро иши юритиш Қонунинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1