1

Хорижий талабаларга АҚШда қолишга рухсат берилди

ДУНЁ 15.07.2020, 13:58
Хорижий талабаларга АҚШда қолишга рухсат берилди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ўтган хафтада эълон қилинган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда Узрепорт ёзмоқда. 

Қарорга кўра мамлакат ҳудудидаги хорижий талабалар куздаги ўқув дарслари онлайн тарзда бўлса мамлакатни тарк этишлари керак эди.

Массачусетс штати судяси, АҚШ ҳукумати, Гарвард ва Массачусетс технология институти ушбу чорани кўриб чиқиб, янги қоидаларни бекор қилиш ва олдинги тизимни қайта тиклаш учун келишувга эришганини айтди. 
Университетлар қарорнинг ноқонуний эканлигини ва уларнинг илмий институтларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидладилар.

Сешанба куни эълон қилинган янгилик АҚШ коллежлари ва университетларидаги бир миллиондан ортиқ хорижий талабаларга енгиллик яратди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1