АсосийJamiyat

Жарқўрғонда суд ходими дўппослангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Жарқўрғонда суд ходими дўппослангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Сурхондарёда суд раиси ва суд ходимларига нисбатан ИИБ ходимлари томонидан қилинган таҳқирлаш ва уларни обрўсизлантириб дўппослангани ҳақида хабар қилган эдик.

 Ушбу воқеага Адолат” СДП ўз позициясини билдирган эди.  Бундан ташқари ҳолат Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори томонидан сенаторлик назоратига олинди. 

Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича,  мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар