АсосийJamiyat

Тошкентда ҳайдовчининг кескин қўзғалиши натижасида 60 ёшли аёл автобус салонида оғир жароҳатланди

'Тошкентда ҳайдовчининг кескин қўзғалиши натижасида 60 ёшли аёл автобус салонида оғир жароҳатланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, 22 июнь куни тахминан соат 07.30 да Яшнобод тумани Катта Янгиобод кўчасида “Isuzu” русумли 61 йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ва 1 автопаркка тегишли бўлган автобус ҳайдовчиси 41 ёшли Дилмурод Х. автобуслар бекатидан ҳаракатланишдан олдин йўловчилар ўз жойларини эгаллаганликларига ишонч ҳосил қилмаган.

Кескин қўзғалиш натижасида йўловчилардан бири 60 ёшли Маъмура Ю. мувозанатни йўқотиб, автобус салонида йиқилган. Натижада тиббий экспертиза хулосасига кўра унга оғир бадан шикастлари етган. Аёл малакали ёрдам учун шифохонага етказилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар