1

Томорқа эгаси ўзи етиштирган маҳсулотини деҳқон бозорига олиб бориши учун стикерсиз машинани ҳайдаса бўладими?

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 16:27
Томорқа эгаси ўзи етиштирган маҳсулотини деҳқон бозорига олиб бориши учун стикерсиз машинани ҳайдаса бўладими?

Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов қуйидагича жавоб берди:

Махсус комиссиянинг 9 июлдаги баёнига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланмаган.

✔️ Етиштирган маҳсулотларингизни бозорларга олиб бориб тегишли тартибда реализация қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимни деҳқон бозорларида сотишда тўсқинликларга дуч келсам қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Етиштириган қишлоқ хўжалиги маҳсулотингизни деҳқон бозорларига олиб киришда ҳамда уларни реализация қилишда таъмагирлик ёки шунга ўхшаш бошқа тўсқинликларга дуч келсангиз Бош прокуратура Call-марказининг 1007 қисқа телефон рақамига ёҳуд Бош прокурутра ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлара қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишинигз мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1