1

Бойсунлик эркак ўзаро жанжал чоғида қўшни аёлни бўйнидан пичоқлаб қўйди

ЖАМИЯТ 16.07.2020, 06:22
Бойсунлик эркак ўзаро жанжал чоғида қўшни аёлни бўйнидан пичоқлаб қўйди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати аёл кишига тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят ҳақида хабар берди. 

Бойсун туманида 2020 йилнинг 5 июль куни тахминан соат 13.00лар чамасида, “Темирдарвоза” маҳалласида яшовчи Р.Ф., маҳалладоши Б.М. исмли қўшни аёлнинг яшаш уйи ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб қолади. Жанжал вақтида, Р.Ф. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан қўшни аёлнинг бўйин соҳасига тан жароҳати етказади.

2020 йилнинг 10 июль куни Р.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1