Адлия тизими ходимлари орасида коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

ЖАМИЯТ 16.07.2020, 06:54
Адлия тизими ходимлари орасида коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Дехканов Адҳамжон Тажибаевич COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.   

"Адҳам Дехканов ҳақида фақат илиқ фикрлар қолди. Кўп йиллар малакали ҳуқуқшунос сифатида халқ хизматида бўлган, асосан ҳуқуқ тартибот идораларида фаолият юритган, прокуратура тизими учун қатор ислоҳотларда иштирок этган Адҳамжон Дехканов 2018 йилнинг декабрь ойидан Давлат хизматлари агентлиги соҳасига кириб келди, тизимда ёшларга мураббийлик қилди.

Адлия вазирлиги жамоаси Давлат хизматлари агентлигининг  Навоий вилояти бошқармасининг бош юрисконсульти Дехканов Адҳамжон Тажибаевичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади ҳамдардлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1