АсосийЖАМИЯТ

Ипотека кредити олишда аҳолига субсидиялар берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 28 ноябрь куни "Ипотека кредити механизмлар...

'Ипотека кредити олишда аҳолига субсидиялар берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 28 ноябрь куни "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолаганди.

2020 йил 25 мартда Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор имзоланган. Шунга кўра, Халқ банки Матбуот хизмати Ипотека кредити олишда аҳолига субсидиялар берилишини маълум қилди. 

Субсидия — ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ҳисобланади.

Субсидиялар:

* қишлоқ жойларда — биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

* шаҳарларда — бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

    Бошқа янгиликлар