АсосийJamiyat

Россиядаги ўзбеклар учта йўловчи поездда Тошкентга келтирилмоқда

'Россиядаги ўзбеклар учта йўловчи поездда Тошкентга келтирилмоқда'ning rasmi

Бугун 2020 йил 16-июл куни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Тошкент томон йўл олмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 1404 йўловчи бўлган иккита поезд Кинел, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулуқ станцицияларидан ҳаракатланди. Чипталар фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сотилди. Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1.200.000 сўм (8500 рубл), Кинел – Тошкент – 1.450.000 сўм (10.100 рубл)ни ташкил топди. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинмоқда.

Мазкур поездларда келаётган йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб оламан деб сарсон бўлмасликка чақирилмоқда. Чунки ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Эслатиб ўтилишича, кўрилаётган карантин чоралари сабабли, МДҲнинг қатор давлатларида мамлакатга кириш-чиқишга чекловлар Ўзбекистонда ҳам жорий этилган ва улар Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг тегишли қарори билан бекор қилинмагунича амалдаги кучга эга.

    Бошқа янгиликлар