АсосийJamiyat

Нега юқори ҳаво ҳароратида ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш кўпайиб бормоқда?(видео)

'Нега юқори ҳаво ҳароратида ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш кўпайиб бормоқда?(видео)'ning rasmi

Нега юқори ҳаво ҳарорати ва паст намликда ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда? Касаллик бошланганда юқори ҳарорат ва паст намликда касаллик камайиши айтилган эди?

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

- Статистикага кўра, COVID -19 тарқалиши мамлакатларда ҳар қандай иқлим ва намликда юз бериши мумкин.  

Мутахассислар бу ҳолатни кўпинча вирус тарқалишига қулай шароит бўлган биноларда кузатилиши билан изоҳлашади.  

Юқори ҳаво ҳарорати, қуёш нурининг тўғри тушиши, қуруқ ҳаво вирусни ўлдириши исботланган ва бу борада муҳокамага ўрин йўқ.

видео:

    Бошқа янгиликлар