АсосийJamiyat

Карантиндагиларга ҳеч қандай муолажа қилинмасдан, "даволанди", деган ҳужжатни имзолатишаётганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди (видео)

'Карантиндагиларга ҳеч қандай муолажа қилинмасдан, "даволанди", деган ҳужжатни имзолатишаётганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда карантинга олинган фукароларга ҳеч қандай муолажалар қилмасдан кетаётганларида уларни даволанди, деган ҳужжатларга қўл қўйдириб олдиришгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу тўғрисида ички суриштирув ишлари олиб борилмоқдами?

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

Карантинга жойлаштирилган фуқароларга уларнинг шикоятлари ва аҳволига қараб керакли муолажалар ўтказилган ва ҳозирда ҳам бу ишлар олиб борилмоқда.

️Карантинга жойлаштирилганлар ҳали беморлар эмас, фақат вирус юқтиришда гумон қилинганлардир. Шунинг учун карантиндагиларга даволаш муолажалари ўтказилмайди.

️Фақат қўшимча ҳамда ёндош касалликлари бор шахслар бундан мустасно, негаки бу каби шахсларга карантин зонасида ҳам тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шунигдек, ёлғон маълумот тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтмоқчимиз.

видео:

    Бошқа янгиликлар