АсосийJamiyat

Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда сотиши мумкинми?(видео)

'Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда сотиши мумкинми?(видео)'ning rasmi

Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда ёки устига белгиланган қанчадир фоиздан ортиқ бўлмаган нархда сотиши мумкинми?  

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова  қуйидагича жавоб берди: 

Дори-дармонларга нарх белгилашда улгуржи реализация учун – сотиб олиниш нархидан 15% дан ортиқ бўлмаган, чакана реализация учун - улгуржи нархидан 20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.

 Асос — Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сон “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори.

Шунингдек, четдан олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

видео:

    Бошқа янгиликлар