Ижтимоий тармоқларда Шахрисабз шаҳрида 4 нафар қизнинг ўзаро жанжаллашиб, бир-бирини калатаклашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.
Маълум қилинишича, видеода ҳаёсизларча бир-бирини дўппослаган ушбу қизлар шахрисабзлик ва китоблик бўлиб, олдиндан таниш бўлишган. 10-июл куни телефон орқали жанжаллашиб қолишади ва ўзаро учрашиш учун Шахрисабз шаҳар, "Боғибаҳор" МФЙ, Фусункор кўчасини танлашади. Жанжалга вояга етмаган қизни ҳам жалб этишади.
Шу ўринда бир савол туғилади мамлакатимизда карантин эълон қилиниб, ҳамма уйда ўтирган вақтда бу қизлар ниқоб тақиш у ёқда турсин, жамиятда ўзини тутиш қонун қоидаларини ҳам менсимай, безорилик қилишганини қандай баҳолаш мумкин. Наҳот бу қизларнинг юриш туришидан ота-онаси, қариндош-уруғи, маҳалла-куй бехабар бўлишса...
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу қизларнинг ҳар бири шаҳар Маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 54 ва 183 моддаларига асосан 5 суткага қамалди. Шунингдек суд вояга етмаганлигини инобатга олиб жанжалга аралашган қизга тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вояга етмаганлик ишлари бўйича Китоб туман идоралараро комиссиясига юборилди.
видео:






