1

Карантинда банк картаси орқали уйдан туриб онлайн тарзда микроқарз олишим мумкинми?

ЖАМИЯТ 16.07.2020, 17:49
Карантинда банк картаси орқали уйдан туриб онлайн тарзда микроқарз олишим мумкинми?

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров қуйидагича жавоб берди: 

Мумкин. Онлайн тарзда кредит олишга эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда, мижозлар тегишли банклар мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун фақат жисмоний шахслардан кредитни қайтариш имконини берувчи доимий иш ҳақига эга бўлишлари талаб этилади.  

Ҳозирда ушбу хизмат турлари деярли барча тижорат банки томонидан тақдим этилмоқда ва уларнинг шартлари билан банкларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда мобиль иловалари орқали ахборот олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1