АсосийЖАМИЯТ

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, фуқароларнинг тиббий ёрдам қониқарли эмаслиги тўғрисидаги фикрларини тинглади (видео)

 Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги шаҳар...

'Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, фуқароларнинг тиббий ёрдам қониқарли эмаслиги тўғрисидаги фикрларини тинглади (видео)'ning rasmi

 Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, ундаги шароитлар билан танишди ҳамда COVID-19 билан хасталанган  фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида касалхонада даволанаётганларнинг тезда шифо топиши учун барча шароитлар, жумладан, дори-дармонлар ва озиқ-овқатлар таъминоти тўлиқ эканлигини айтиб ўтди. Фуқароларнинг кўрсатилаётган тиббий ёрдам қониқарли эмаслиги тўғрисидаги хавотирли фикрларини тинглаб, уларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.

Мутасаддиларга фуқароларнинг эҳтиёж ва илтимосларини ўрганиб, уларни талаб даражасида қондириш юзасидан топшириқлар берди.  

Кейинги манзил Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик маркази бўлиб, ҳоким келиб тушаётган мурожаатларнинг қабул қилиниш жараёнини кўздан кечирди. Мавжуд муаммоларга жойида ечим таклиф қилиб топшириқлар берди.

Марказ ходимларига фуқаролардан мурожаатларни тез қабул қилиш, тиббий ёрдам гуруҳларини мурожаат манзилларига ўз вақтида  жўнатиш ва аҳоли билан самимий мулоқотда бўлиш юзасидан тавсиялар берди.

    Бошқа янгиликлар