Республикамиздаги барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва беморларни даволашга рухсат берилди.
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди. Барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.






