АсосийJamiyat

Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволаш учун рухсат берилди

'Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволаш учун рухсат берилди'ning rasmi

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.

    Бошқа янгиликлар