Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Мудофаа вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров жавоб берди.
"Карантин кучайтирилди. Армияга кетган болалар нима бўлади, уларга жавоб бериладими?"
– Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаганидан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.
Мамлакатимизда юзага келган эпидемиологик вазият сабабли жорий йилда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирлари 9 июнь куни якунланган бўлиб, ҳозирда улар муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар.
Мазкур муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаб бўлганидан сўнг, Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.






