АсосийJamiyat

Карантин шароитида болани қандай қилиб, давлат боғчасига навбатга қўйиш мумкин?

'Карантин шароитида болани қандай қилиб, давлат боғчасига навбатга қўйиш мумкин?'ning rasmi

АОКА шузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова кучайтирилган карантин шароитида фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

"Фарзандим боғча ёшига тўлди уни ҳозирда карантин шароитида давлат боғчасига навбатга қандай қилиб қўйсам бўлади?"

– Карантин талабларини инобатга олган ҳолда бугунги кунда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my gov uz) орқали юбориш мумкин. Бунинг учун ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг паспорти ва боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси керак бўлади.

    Бошқа янгиликлар