АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари ёз авжига чиқади

'Дам олиш кунлари ёз авжига чиқади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатимиз шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълум қилди.

Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилади, бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

    Бошқа янгиликлар