АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри, Андижон , Самарқанд ва Наманган вилоятларида одамлар орасида коронавирусни юқтириб олганлар аниқланди

'Тошкент шаҳри, Андижон , Самарқанд ва Наманган вилоятларида одамлар орасида коронавирусни юқтириб олганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 17 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15482 (+133) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 14 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 6622 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар