АсосийJamiyat

Наманганда уй эгаларини калтаклаб, 100 млн сўм ва 11 минг долларни ўмарган ниқобли босқинчилар қўлга олинди

'Наманганда уй эгаларини калтаклаб, 100 млн сўм ва 11 минг долларни ўмарган ниқобли босқинчилар қўлга олинди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ниқоб таққан бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган босқинчилик жинояти қисқа муддатда фош этилди. Бу ҳақда Намангандан Азизбек Абдувалиев хабар берди.

2020 йилнинг 7 июль куни туманнинг «Бураматут» маҳалласидаги хонадонга тунда номаълум шахслар кириб, эр-хотин ва уларнинг ўғлига тан жароҳати етказган. Сўнг улар уйдан 11 400 АҚШ доллари ва 100 миллион сўм пулни олиб чиқиб кетган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими, прокуратура идоралари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят очилди. Уни содир этган 4 нафар шахс қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари Тўрақўрғон туманининг «Оқтош», «Дукат» ва «Темирқишлоқ» маҳаллаларида (улардан бири айни пайтда Фарғона шаҳрида истиқомат қилиб келган) ҳамда Поп туманида яшовчи фуқаролар бўлиб чиқди.

Айбланувчилардан бирининг уйида олиб борилган тинтув натижасида жабр кўрган фуқароларга тегишли пул ва қимматбаҳо буюмлар топилди.

Айни пайтда мазкур жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар