АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 26 туп кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди. Табиатга етказилган зарар 1,102 млрд сўмни ташкил этмоқда

'Тошкент вилоятида 26 туп кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди. Табиатга етказилган зарар 1,102 млрд сўмни ташкил этмоқда'ning rasmi

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

6 июль куни Нурафшонда ўтказилган тезкор рейд давомида Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари 37 туп қимматбаҳо дарахт кесилганлик ҳолати аниқлади. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ноқонуний кесиш натижасида «Қорасув» маҳалласид Тошкент йўли ва 4Р-2 йўли ёқасидаги дарахтлар зарар кўрган. Жами 37 туп дарахт кесилган бўлиб, уларнинг 26 тупи — кўп йиллик чинор, 9 тупи — шумтол ва 2 тупи — тикандарахт (гледичия).

Табиат ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 1,102 млрд сўмни ташкил этмоқда. Бу — йил бошидан буён энг йирик сумма ҳисобланади, дея аниқлик киритди Экология қўмитаси вакили.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

    Бошқа янгиликлар