АсосийJamiyat

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Аммо қўмита ўлим сабабини очиқламаган

'Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Аммо қўмита ўлим сабабини очиқламаган'ning rasmi

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 40 ёшли мутахассиси вафот этди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди ва таъзия билдирди.

Санжар Ҳошимович Абдуқодиров – 1980 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини битирган. “ЎзЛиДеп” партияси аъзоси бўлган.

Билдирилишича, узоқ йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва  назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.

Айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келган.

Ижтимоий тармоқларда ва Қалампир сайтида Санжар Абдуқодиров коронавирус инфекциясидан вафот этгани ҳақида ёзишяпти. Аммо қўмита ўлим сабаби ҳақида маълумот бермаган.

    Бошқа янгиликлар