Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича Юнусобод туманида яшаган 55 ёшли фуқаро А.Х. (эркак) коронавирус оғир кечиши оқибатида вафот этди.
Унда 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.
Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар бўлган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
Сўнгги кунларда ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида амалга оширилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.






