АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways": 13 июлдан 1 августгача барча ички қатновлар бекор қилинди

'"Uzbekistan Airways":  13 июлдан 1 августгача барча ички қатновлар бекор қилинди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" АЖ 2020 йил 13 июлдан 1 августгача барча ички қатновларнинг бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ ахборот хизмати маълумот берди. 

Ушбу мажбурий чоралар аҳоли орасида "COVID19" коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган  карантин чекловлари ва жамоат транспортида ҳаракатланишни тақиқлаш  натижасидир.

Авиакомпания вазиятни тўғри тушунишингизни сўрайди, шунингдек, бекор қилинган қатновлар учун олинган чипталарни қатновлар тикланганидан кейинги исталган санага қайта бронлаш имконияти ҳақида яна бир бор хабардор қилади. Кейинги ўзгаришлар тўғрисида мунтазам маълумотлар бериб борилади.

    Бошқа янгиликлар