Бугун АОКА ҳузуридаги штабда навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева бугундан эътиборан коронавирус аломатлари сезилган беморлар тест таҳлили натижаларисиз ҳам тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. ️Яъни, энди бемор мурожаат қилганда, уни клиникага ётқизиш учун тест натижаси бўлиши шарт эмас.






