Бугун АОКА ҳузуридаги штабда навбатдаги брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева муҳим саволларга жавоб бериб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Савол:
Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинганлар Хрен ўсимлигидан фойдаланиб, соғайгани ҳақида видео мурожаатлар кўпайиб кетди. Бу қанчалик илмий асосга эга ва мазкур ўсимлик коронавирус инфекциясидан халос бўлишда ёрдам берадими?
– Хрен ўсимлиги таркибида кўплаб витаминлар, жумладан, А , Е, В гуруҳ витаминлари мавжуд бўлиб, аминокислоталар ва минералларга бой. У коронавирус инфекциясида асосий дори воситалари билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, аммо монотерапия сифатида ёрдам бермайди.






