АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

'Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди'ning rasmi

13-18 июль кунлари онлайн (масофавий) тарзда ўтказилган 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи иштирок этиб, умужамоа ҳисобида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур олимпиада дунёнинг 27 мамлакати жамоалари масофадан иштирок этди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Мирумид Миракбаров (Тошкент шаҳри) олтин медалини,  Фирдавс Собиров (Бухоро вилояти), Дилшодахон Исаева (Тошкент шаҳри), Акобир Нарзуллаев (Бухоро вилояти)лар бронза медалларини қўлга киритишди. 

Жорий йилда ўқувчилар кимёвий тажрибаларисиз фақат иккита назарий босқичдан ўтди.

Олимпиада Тошкентдаги Президент мактабида санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этилган олда ташкил этилди.

54-Менделеев олимпиадаси жорий йилнинг апрель ойида Будапештда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли режаларни ўзгартиришга тўғри келди. Венгрия томони билан олдиндан келишувга биноан навбатдаги 55-олимпиада 2021 йил баҳорида Будапештда бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси 52-Халқаро кимё олимпиадасида қатнашиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар