Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Аёлда жорий йил 10 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳомроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор вафот этган.






