Ижтимоий тармоқларда, жумладан Фейсбукда Ўзбекистон шифокорлари томонидан яна бир челленж бошланди. Яъни имкони бор терапевтлар, кардиологлар ва педиатрлар бепул онлайн консултация ўтказишмоқда. Тиббий маслаҳатга эҳтиёжингиз бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг.
Иложи бўлса уйдан чиқманг. Ҳозирда поликлиникаларга ва хусусий клиникаларга бориш ҳам жуда хавфли.
ПЕДИАТР
Ассалому алайкум. Менинг исмим Муҳаммадсанжар. Мен врач Педиатрман. Карантин вақтида юртдошларимиз болалари шамоллаш ва шунга ўхшаш касалликлар билан қийналмоқдалар. Шунинг учун фақат карантин вақтида Оллоҳ учун БЕПУЛ ОНЛАЙН консультация ўтказмоқдаман. Илтимос фақат мухтож, қийналган оилалар телефон қилсин, чунки ўзига тўқ оилалар шифокор кўригига бора олади.
Телефон: +998931813191
КАРДИОЛОГ
Ассалому алайкум. Менинг исмим Ҳусниддин. Мен кардиолог шифокорман. Ҳозирги карантин вақтида ватандошларимиз шифохоналарга етиб бориш ва шифокорга мурожат қилишга қийналишмоқда. Шуни инобатга олиб, сизга бир таклиф билан мурожат қилаяпман.
Мен кардиолог шифокор сифатида халқимизга қўлдан келганча ёрдам бормоқчиман. Карантин даврида шифохонага боролмаётган ватандошларимизга телефон орқали онлайн тарзда МУТЛАҚО БЕПУЛ тиббий маслаҳатлар бермоқчиман.
Телефон: +998935167200
ГИНЕКОЛОГ
Шошилинч гинекологик муаммоларингиз бўлса саволларингизни @Yakubjonov_X манзилига юборишингиз мумкин. Имкон қадар, вақт топиб жавоб ёзаман.
Ушбу хабарни имкони борича телеграм тармоқларга тарқатинг. Ёрдамга зарур инсонлар бўлса мурожаат қилсин. Яна бепул тиббий маслаҳат берувчи шифокорларнинг телефон рақамларини бериб борамиз.






