ССВ: Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р (эркак)да 6 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Унда “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.






