АсосийJamiyat

Учтепада 30 ёшли қиз “Малибу” олиб бераман деб, дугонасини 30 минг АҚШ долларига "ухлатиб" кетди

'Учтепада 30 ёшли қиз “Малибу” олиб бераман деб, дугонасини 30 минг АҚШ долларига "ухлатиб" кетди'ning rasmi

Учтепа тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 июнь куни 26 ёшли Наргиза Ю. таниши 30 ёшли Элнора Я.га салондан “Малибу” русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Бунинг учун Наргиза 30.000 АҚШ доллари олган, аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт профилактика инспектори Б. Мустабоев томонидан аниқланди. 

Қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар