АсосийJamiyat

Навбатдаги қурбон: ССВ тошкентлик шифокорнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

'Навбатдаги қурбон: ССВ тошкентлик шифокорнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади'ning rasmi

ССВ Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги қурбони ҳақида хабар берди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл)да жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.  

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардия, қандли диабет каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар