Пандемия шароитидан келиб чиқиб, “Mahalla” телеканали коронавирус бўйича кенг маълумот бериб борадиган каналга айлантирилди.
Жорий йилнинг 20 июлидан мамлакат аҳолисини, жумладан олис аҳоли пунктларини рақамли сигнал билан тўлиқ қамраб олувчи ва дунёнинг 24 давлатида йўлдош орқали кўрсатувларини намойиш этувчи «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокларидаги брифинглар эфирга узатилади.
Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.






