2020 йил 19 июль куни инспекциянинг Телерадиоэшиттириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Саидов Козим Қосимович бевақт оламдан ўтди.
Саидов Козим Қосимович – 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1989 йилда бошлаб, “Республика радиоэшиттириш ва овоз ёзиш уйи”, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказида турли лавозимларда ишлаб, бошлиқнинг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтган, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида ҳам турли юқори лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан буён Телерадиоэшиттириш бўлими бошлиғи сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди.
darakchi.uz марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради!






