АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли эркак коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди

'Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли эркак коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли В.Т. (эркак)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.  

Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

 

    Бошқа янгиликлар