АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида «Автомобилсиз шанба ва якшанба»да қатъий чекловни бузган 250 га яқин ҳайдовчига чора кўрилди

'Тошкент вилоятида «Автомобилсиз шанба ва якшанба»да қатъий чекловни бузган 250 га яқин ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

РМКнинг қарорига асосан 2 ҳафта шанба ва якшанба кунлари автомобиллар ҳаракати қатъий чекланиши маълум қилинган эди.

Жорий қилинган чекловлар юзасидан ички ишлар органлари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, Тошкент вилояти бўйича жами 245 (шанба куни-132, якшанба куни-113) нафар ҳайдовчилар ўзлари ва ўзгалар ҳаёти ва соғлигини хавфга қўйиб, қолаверса, карантин қоидаларини бузган ҳолда икки кун (шанба ва якшанба)да ҳам ҳаракатланишни давом эттиргани аниқланиб, тегишли чора кўрилиб автотранспортлар жарима майдонига қўйилди. 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи раҳбари катта лейтенант Рустам Аскаровнинг таъкидлашича, ушбу қоида бузган ҳайдовчиларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Бекобод туманлари ҳудудига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: РМКнинг қарорига асосан, шанба ва якшанба (18-19 июль ва 25-26 июль) кунлари республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши эълон қилинган эди.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

  • махсус рухсатнома (стикер)лари бор бўлган автотранспортлар;
  • махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автотранспортларга.

Шунингдек, аҳолига – "ўзини ўзи яккалаш" ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

  •  давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар