АсосийJamiyat

ЕОИИда меҳнат миграцияси бўйича махсус тизим яратиш таклиф этилди

'ЕОИИда меҳнат миграцияси бўйича махсус тизим яратиш таклиф этилди'ning rasmi

Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида меҳнат миграцияси бўйича махсус ахборот тизимини яратиш таклиф этилди.

"Бундай тизимни яратиш муҳим ҳамда бўш иш ўринларини қидириш учун рақамли лойиҳани ишлаб чиқишда Евроосиё тараққиёт банкининг иштироки фойдалидир», дея таъкидлаган Россия бош вазири М.Мишустин Минск шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида.

Маълум қилинишича, Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан «Чегарасиз иш» ягона қидирув тизими лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бўш иш ўринлари ва иш берувчилари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлайди.

    Бошқа янгиликлар