АсосийJamiyat

Айрим сабабларга кўра, бошқа соҳада хизмат қилаётган, аммо тиббий маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда

'Айрим сабабларга кўра, бошқа соҳада хизмат қилаётган, аммо тиббий маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда'ning rasmi

Маълумки, бугунги синовли кунларда тиббиёт ходимларининг малакали ёрдамига ҳар қачонгидан талаб ва эҳтиёж ортган.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида ҳам коронавирусга қарши курашиш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларида қўшимча ўринлар ташкил этилмоқда, аҳолини шифохона шароитида даволаш имкониятлари қайта кўриб чиқилиб, бу ишга қўшимча манбалар, захиралар жалб қилинмоқда.

Ҳозирда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари қатори маълум сабабларга кўра, бошқа соҳаларда хизмат қилаётган ёки вақтинча ишсиз бўлган тиббий маълумотга эга фуқароларимиз бор.

Пандемияга қарши кураш ишларини янада сифатли ва самарали олиб бориш мақсадида барча тиббиётчиларни юқори маошли захира иш ўринларига ишга таклиф қиламиз, дея эълон бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Мурожаат учун: 71 210 02 02 (Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуаси)

 

    Бошқа янгиликлар