Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Давлат Божхона Қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, тезкор тадбир давомида фуқаро Д.И. шартли харидорга 80 дона “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчаларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






