АсосийJamiyat

2020-2021-ўқув йили учун рўйхатга олиш якунланди: қанча абитуриент ҳужжат топширди?

'2020-2021-ўқув йили учун рўйхатга олиш якунланди: қанча абитуриент ҳужжат топширди?'ning rasmi

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланганини маълум қиламиз, дея хабар қилди ДТМ.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти https://abitur.dtm.uz/login ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали https://my.gov.uz/oz орқали, республикамизнинг 8 та туманида эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди.

Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);

👉 Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);

👉 Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 %);

👉 Рус тили – 139 115 нафар (9,37 %);

👉 Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 %);

👉 Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 %).

    Бошқа янгиликлар