Жорий йилнинг 20 июлидан кенг қамровли ва дунёнинг ўнлаб давлатларида намойиш этиладиган “OILAVIY” телеканалида ҳар куни соат 10.00дан бошлаб “COVID-19: ДОЛЗАРБ САВОЛЛАР” дастури тўғридан-тўғри эфирга узатила бошланди.
Малакали мутахассислар, мутасаддилар ҳамда ССВ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари жонли эфирда бугуннинг долзарб мавзуси – коронавирус пандемияси билан боғлиқ исталган саволларга бевосита жавоб беради.
Телеграмдаги @mtrk_COVID_19 манзилига савол йўллаш имкони мавжуд. Шунингдек, жонли эфир пайтида томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан 71-214-13-72, 71-214-14-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч бир савол эътиборсиз қолдирилмайди.
“Oilaviy” телеканали эълонларини кузатиб боринг, янгиликлар ва зарур тафсилотлардан мунтазам хабардор бўлинг.
Аввалроқ, пандемия шароитидан келиб чиқиб, “Mahalla” телеканали коронавирус бўйича кенг маълумот бериб борадиган каналга айлантирилгани ҳақида хабар бергандик.